«БОБУРНОМА» НИНГ ДУНЁ ТИЛЛАРИГА ТАРЖИМАСИНИ ҚИЁСИЙ ЎРГАНИШ
DOI:
https://doi.org/10.51699/mjssh.v1i2.11Abstract
Бугунги кунда дунё адабий жараёнида жаҳонга машҳур бўлган асарлар қаторига Заҳириддин Муҳаммад Бобурнинг “Бобурнома” асарини киритиш мумкин. “Бобурнома” туркий тилларнинг ифода имкониятлари акс этган қомусий манба бўлиб, биргина ўзбек адабиёти эмас, умумжаҳон адабиётининг нодир намуналаридан бири ҳисобланади. Унинг матни қўлёзмалари ва таржималарини тадқиқ этиш масаласига бўлган қизиқиш эса бутун дунё шарқшунос ва таржимашунослари эътиборини тортиб келмоқда. Дунё бобуршунослари томонидан «Бобурнома» матнининг мазмун ва ғоявий қирралари, бадиий маҳорати каби масалаларни илмий тадқиқ қилиш адабиёт ривожининг хусусиятларини аниқлаш ва баҳолаш имконини беради.